
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси мағлубиятидан сўнг матбуот анжуманида фикр билдирди. У 26-октябрь куни “Астон Вилла” майдонида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ўз муносабатини баён қилди.
Euro-football.ru ёзишича, Гвардиола жамоа яхши ўйин кўрсатганини таъкидлади. Мураббийнинг сўзларига кўра, “Манчестер Сити” учрашувни яхши бошлаган ва иккинчи бўлимда янада фаол ҳаракат қилган.
Бироқ, жамоа гол ура олмади ва бу ўйиндан тегишли хулосалар чиқарилиши айтилди. Гвардиола мавсум ҳали олдинда эканини эслатди.
Эслатиб ўтамиз, “Астон Вилла” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги ўйин 1:0 ҳисоби билан мезбонлар фойдасига якунланди. Ҳозирда “Манчестер Сити” ҳисобида 16 очко бор ва жамоа турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар