date

Реал Мадрид тарихидаги Эл-Класиколарнинг энг яхши тўпурарлар

Реал Мадрид тарихидаги Эл-Класиколарнинг энг яхши тўпурарлар
“Реал Мадрид” ва “Барселона” ўртасидаги машҳур “Эл-Класико” баҳслари тарихида энг кўп гол урган футболчилар номи эълон қилинди. Рўйхатнинг биринчи ўрнини клуб афсоналари Алфредо Ди Стефано ва Криштиану Роналду эгаллаган. Улар рақиб дарвозасига 18 тадан гол урган.

Улардан кейинги ўринда 16 гол билан Карим Бензема туради. Раул Гонсалес 15 марта “Барселона” дарвозасини ишғол қилган. Франциско Хенто ва Ферентс Пушкаш эса 14 тадан гол билан кейинги ўринда.

Сантиляна эса “Реал” тарихидаги бошқа буюк тўпурарлар қаторига кириб, “Эл-Класико”ларда 12 марта гол урган.

Бу рақамлар “Реал Мадрид” сафидаги буюк футболчиларнинг нафақат маҳоратини, балки клуб шаънини ҳимоя қилишдаги катта ҳиссасини ҳам кўрсатади.





Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид тарихидаги Эл-Класиколарнинг энг яхши тўпурарлар