date

“Реал Мадрид” Эл-Класикода ғалабани қўлга киритди

“Реал Мадрид” Эл-Класикода ғалабани қўлга киритди

“Ла Лига”нинг 10-туридан ўрин олган тарихий “Эл-Класико”да “Реал Мадрид” ўз майдонида “Барселона”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув муросасиз курашлар, тезкор ҳужумлар ва юқори даражадаги техника билан ўтди.

Ўйин бошиданоқ мадридликлар ташаббусни қўлга олди. 22-дақиқада Кйлиан Мбаппе рақиб ҳимоясини ёриб ўтиб, ҳисобни очди. Бироқ 38-дақиқада “Барселона” футболчиси Фермин Лопез ҳисобни тенглаштирди.

Шунга қарамай, “Реал” танаффусга чиқишдан олдин яна олдинга ўтишга муваффақ бўлди. 43-дақиқада Жуд Беллингем аниқ зарбаси билан жамоасига ғалаба келтирган голни урди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа бир неча хавфли ҳужумлар уюштирди, аммо натижа ўзгармади. “Реал Мадрид” ўйинни 2:1 ҳисобида якунлаб, муҳим уч очкони қўлга киритди.

Мазкур ғалаба мадридликларга турнир жадвалида етакчиликни сақлаб қолиш имконини берди, “Барселона” эса мағлубиятдан сўнг очколар бўйича орқада қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал Мадрид” Эл-Класикода ғалабани қўлга киритди