15:54 / 10.04.2023
216

Буюк темирйўл: Россия билан ҳамкорлик Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишига қандай ҳисса қўшмоқда?

Ҳар қандай мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг омилларидан бири бу транспортдан фойдаланиш имкониятининг ўсишидир. Бу айниқса, товарлари денгизга чиқиши учун камида икки давлат чегарасидан ўтиши шарт бўлган Ўзбекистонга учун муҳимдир. Бунда эса темирйўл алоқаси асосий ўрин эгаллайди. Айнан темирйўллар мамлакатни асосий савдо шериклари, яъни Россия ва Осиё давлатлари билан боғлайди.

Савдо айланмасининг ўсиши ва транспорт ҳамкорлигини ривожлантириш

30 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон ва Россия икки мустақил давлат сифатида муносабатларни ривожлантириб келмоқда ва бу йиллар давомида транспорт коммуникациялари муҳим рол ўйнаб келмоқда. Ҳатто бутун дунё бўйлаб таъминот занжирларини жиддий равишда бузган пандемия ҳам икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларга халақит бера олмади. Ва ўтган йили ушбу давлатлар ўртасидаги темирйўл алоқаси коронавирус чекловларидан кейин тўлиқ тикланди.

Ҳозир мамлакатлар ҳам юк, ҳам йўловчи ташишни кўпайтириш режаларини фаол ишлаб чиқмоқда. Ахир Ўзбекистон ва Россия президентлари ўзаро савдо айирбошлашни 10 миллиард долларга етказиш бўйича улкан мақсадни қўйишган. Бунга эса мамлакатлар ўртасидаги амалдаги мавжуд келишувлар, айниқса, ўтган йилнинг сентябр ойида Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин томонидан имзоланган, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларация кўмаклашади.

Илгари эришилган келишувлар ҳам қўлланилмоқда, масалан, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси раҳбари Шавкат Мирзиёев “Россия темир йўллари” компанияси бошқаруви раҳбари Олег Белозёров билан учрашиб, пандемиядан кейинги даврда давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган эди. Ўшанда, масала, ҳусусан, юк ташиш ҳажмини ошириш тўғрисида эди.

Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминовнинг “Валдай” халқаро мунозара клуби дастур директори Тимофей Бордачёв билан учрашуви ёрдам берди. Ҳамкорлар транспорт соҳасида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар, хусусан, Россия компаниялари Ўзбекистон темирйўл инфратузилмасини модернизация қилишда иштирок этишга тайёрлигини таъкидладилар.

Темирйўлларнинг ҳаракат таркибини янгилашда ҳам россиялик ҳамкорларнинг иштироки бор. Масалан, электр поездларини харид қилиш бўйича тендер ўтказишдан аввал “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мутахассислари шаҳар атрофи қатновининг халқаро тажрибасини ўрганган. Германиянинг Deutsche Баҳн АГ темирйўл компанияси ва Россиянинг “Трансмашхолдинг” ОАЖ ҳам жараённинг фаол иштирокчиси бўлди.

“Трансмашхолдинг” ОАЖ МДҲ мамлакатларига, хусусан, Ўзбекистонга темирйўл техникаларини анъанавий етказиб берувчиси ҳисобланади. Шундай қилиб, мамлакатдаги локомотивларнинг 5 фоизи Россия компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва 70 фоизга яқини собиқ Иттифоқ даврида ҳозирги “Трансмашхолдинг” таркибига кирувчи заводлар томонидан ишлаб чиқарилган. Тошкент метрополитени вагонлари эса унинг таркибига кирувчи “Метровагонмаш” заводида ишлаб чиқилган.

Яқин қўшниларнинг тажрибаси эътиборга молик. Масалан, Қозоғистонда нафақат локомотивлар, балки “Трансмашхолдинг” таркибига кирувчи Демихов машинасозлик заводида ЭП3D, ЭД9МК, ЭД9М, ЭД9Э каби электропоездлар ҳам ишлаб чиқарилади.

Агар биз умуман Россия капиталининг иштироки ҳақида гапирадиган бўлсак, рус бизнеси анъанавий равишда нефть ва газ секторига, автомобилсозлик, телекоммуникация ва қишлоқ хўжалигига сармоя киритади. “Йиғилган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан ошди”, – деди Россия Федерациясининг иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников декабрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Россия-Ўзбекистон бизнес-форуми майдонида.

Юк ташиш салоҳияти

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 9,28 миллиард долларни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 23 фоизга кўпдир. Бунда 2021 йил охирида Россия-Ўзбекистон-Россия йўналиши бўйлаб ишга туширилган “Агроэкспресс”нинг ҳам ҳиссаси бор. Тезлаштирилган контейнер поездларининг йўлга қўйилиши логистикани соддалаштирди ва ЕОИИга аъзо мамлакатлардан Ўзбекистон, Хитой ва МДҲ давлатларига озиқ-овқат етказиб беришда унинг таннархини пасайишига сабабчи бўлди. “Агроэкспресс” аллақачон нафақат Хитой ва Ўзбекистон билан, балки Россия бўйлаб ҳам ишлайди. Йўналишлар рўйхатини кенгайтириш ва замонавий технологик ечимларни қўллаш, Россиянинг совутгичли контейнерлари ва флекситанкларини қўллаш орқали хизмат доимий равишда такомиллаштирилмоқда.

Бироқ, янги логистика ечимларини ишга тушириш жараёни ҳар доим ҳам муаммосиз кетавермайди. Мавжуд воситалар тўлиқ салоҳиятга эга бўлиши учун ишни кучайтириш лозим.

“Биламан, лойиҳа доирасида биринчи озиқ-овқат етказиб бериш 2020–2021 йилларда амалга оширилган, бироқ кўриб турганингиздек, етказиб беришда ҳозирча катта ўсиш кузатилмаган. Бунга бир нечта сабаблар бўлиши мумкин: қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг лойиҳа ҳақида хабардорлик даражаси пастлиги, транспорт юк машиналари орқали фақат одатий тасдиқланган етказиб бериш схемаларидан фойдаланишда онгнинг ўрганиб қолганлиги, тезлаштирилган контейнер поездида маҳсулотларни етказиб беришнинг мумкин бўлган афзалликлари ҳақида маълумот йўқлиги.

Бу янги йўналишни йўлга қўйиш учун кўп меҳнат талаб этилади – ҳар бир ҳудудда йиғиш ва жўнатиш учун логистика марказлари бўлиши, фермерлар контейнер поездларини жўнатишнинг ишончлилиги ва молиявий афзалликларига ишонч ҳосил қилишлари керак. Юкларни рўйхатдан ўтказишда одамлар керакли ҳужжатлар билан танишишлари керак, юк ташишнинг мунтазамлиги ва хавфсизлиги бўлиши керак. «Агроэкспресс” каби лойиҳалар, шубҳасиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга: ахир, Россия ва Хитой объектив жиҳатдан минтақамиз учун энг йирик савдо ҳамкорларидир», — деди “Маъно” тадқиқот ва инновациялар маркази раҳбари Бахтиёр Эргашев.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, гарчи муҳим бўлса ҳам, поэздлар ва вагонларнинг ҳаракатланишини талаб қиладиган ягона товарлар гуруҳи эмас. “Россия Ўзбекистон билан нефть маҳсулотларини темирйўл орқали етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилмоқда. 2023 йил февраль ойида Россия корхоналари Ўзбекистонга 300 минг тоннадан ортиқ нефть маҳсулотлари етказиб берди. Ўзбекистон бозорида талабга эга бўлган, темирйўл орқали ташиладиган Россияда ишлаб чиқарилган ёқилғи турлари орасида бензин, дизел ёқилғиси, барқарор газ бензини, мазут ва бошқа бирламчи қайта ишлаш маҳсулотларини алоҳида таъкидлашимиз керак”, — деди Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясининг, Маркетинг ва халқаро ҳамкорлик факультети доценти Тамара Сафонова.

Ўзбекистон учун “Савдо дарвозалари”

Халқаро транспорт лойиҳалари Ўзбекистон учун маҳсулотларни сотиш “савдо дарвозаси”га айланиши мумкин. Масалан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли бошқа давлатлардаги потенсиал савдо бозорларини боғлаш имконини берувчи истиқболли транспорт йўналишининг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, янада глобал “Шимол-Жануб” коридорига интеграция қилинадиган “Мозори Шариф – Қобул – Пешовар” темирйўли лойиҳасининг амалга оширилиши учун Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини жисмоний жиҳатдан яқинроқ қилиш мўлжалланган кенг темирйўл линиялари тармоғининг пайдо бўлишига ёрдам беради.

Айниқса, ҳозирги вақтда савдо алмашинувининг асосий усули бўлган – денгизга, тўғридан-тўғри чиқиш имкони бўлмаганлар. Бугунги кунда Европа ва Осиё ўртасидаги умумий савдонинг қарийб 90% денгиз йўллари ҳиссасига тўғри келади. Аммо Ўзбекистон учун бундай транспорт форматининг имкони йўқ.

Лойиҳа қиймати 5 миллиард долларга баҳоланмоқда, транзит салоҳияти эса йилига 20 миллион тоннагача юкни ташкил этади. Режани амалга оширишда Россия томони ҳам иштирок этмоқда. Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов “Россия темир йўллари” компаниясининг Афғонистон темирйўл коридорини қуришда иштирок этишдан манфаатдорлигини муҳим деб атади ва бу халқаро темирйўл алоқасининг принципиал янги моделини шакллантириш имконини беришини, таъкидлади.

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов 2022 йилда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференция давомида, Марказий Осиё давлатлари биргаликда бир қатор янги мултимодал коридорларни яратганини таъкидлади. Бугунги мураккаб вазиятда анъанавий юкларни етказиб бериш занжири жиддий равишда бузилиб, айрим йўналишларда тўлиқ фалаж бўлиб қолганлигини, шу боис халқаро юк ташишнинг муқобил йўналишларини ишлаб чиқиш муҳимлиги, “Шимол-Жануб” коридори ҳам шундай йўналишга айланиши мумкинлигини айтди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги транспорт ҳамкорлигини мустаҳкамлашни давом еттириш ҳам бирдек муҳим. Шундай қилиб, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 2022 йил декабрь ойида россиялик ҳамкасби Михаил Мишустин билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида: “Биз транспорт-логистика соҳасида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини ривожлантиришдан манфаатдормиз, бунда муқобил халқаро транспорт транзит коридорларини шакллантиришдан ҳам устувор”, деб таъкидлади.

Россия тажрибасига таяниш ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар соҳасида эришилган келишувларни амалга ошириш ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича белгиланган мақсадларга эришишга ёрдам беради. Юк ташишни ривожлантириш эса инфратузилмани янгилашни ҳам тақозо этади, бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлашнинг муҳим омилига айланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Буюк темирйўл: Россия билан ҳамкорлик Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишига қандай ҳисса қўшмоқда?