
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ламин Ямалнинг соғлиги ҳақида маълумот берди. 18 ёшли вингер Ла Лига доирасида бўлиб ўтган якшанба кунги "Элче" билан ўйинда каталонияликларнинг биринчи голини уриб, жамоасининг 3:1 ҳисобигаги ғалабасига ҳисса қўшди.
"Ламин – интизомли футболчи, унинг ҳолати барқарор, аммо муаммо ҳал бўлмади, даволанишни давом эттириш керак. У белгиланган тавсияларга амал қилмоқда, аммо афсуски, у ҳали ҳам ноқулайликни ҳис қилмоқда", – деди Флик ўйиндан кейинги интервьюсида.
Маълум бўлишича, Ламин Ямал ҳануз чов соҳасидаги оғриқлардан азият чекмоқда ва операциядан воз кечмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар