date

Ўзбекистон иқтисодиётида ҳудудлар ҳиссаси

Ўзбекистон иқтисодиётида ҳудудлар ҳиссаси
2025 йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётидаги энг катта ҳисса анъанавий равишда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига тўғри келмоқда. Бу икки ҳудуд мамлакат ялпи ички маҳсулотининг деярли учдан бирини таъминлаган.

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган. Ҳудудлар орасида етакчи ўринни пойтахт Тошкент эгаллаб, унинг ҳиссаси 19,3 фоизни ташкил этди.

Иккинчи ўринда Тошкент вилояти жойлашиб, унда бу кўрсаткич 9,7 фоизни ташкил қилмоқда. Кейинги ўринларда қуйидаги ҳудудлар қайд этилган:

• Навоий вилояти — 8,3%;

• Самарқанд вилояти — 6,7%;

• Фарғона вилояти — 6,1%;

• Андижон вилояти — 5,7%;

• Қашқадарё вилояти — 5,3%;

• Бухоро вилояти — 4,6%;

• Наманган вилояти — 4,5%;

• Сурхондарё вилояти — 3,6%;

• Хоразм вилояти — 3,4%;

• Жиззах вилояти — 2,9%;

• Қорақалпоғистон Республикаси — 2,8%;

• Сирдарё вилояти — 1,9%.

Маълумот учун, ялпи ички маҳсулот таркибида давлат муассасаларининг жамиятга тақдим этадиган нотижорат хизматлари, масалан, мудофаа саноати ёки банк иши билан боғлиқ қиймат қўшилмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон иқтисодиётида ҳудудлар ҳиссаси