
Италия чемпионати 10-турида «Ювентус» сафарда «Кремонезе» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйиндан сўнг «кекса синьора» бош мураббийи Лучано Спаллетти ўз фикрларини билдирди.
«Жамоа биринчи бўлимнинг аксар қисмини яхши ўтказди. Гол уриш учун етарли имкониятларга эга бўлдик, аммо улардан фойдаланиш устида ишлашимиз керак.
Жамоада катта салоҳият бор», – деди италиялик мутахассис клуб матбуот хизматининг хабар беришича. Мазкур ғалабадан сўнг «Ювентус» ҳисобига 18 очко қўшиб, А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади.
Спаллеттининг шогирдлари пешқадам «Наполи»дан тўрт очкога орқада қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар