
Миланнинг "Интер" клуби марказий ҳимоячиси, "Манчестер Сити"дан ижарага олинган Мануэл Аканжи ўзининг келажаги борасида фикр билдирди. "Нерадзурри" швейцариялик футболчини мавсум охиригача ижара асосида жалб қилган ва шартнома шартларига кўра, баъзи шартлар бажарилса, футболчини тўлиқ сотиб олиш имконияти мавжуд.
"Мен "Интер"да қоламанми? Мавсум охирида нима бўлишини кўрамиз. Ҳозирча майдонда бор кучимни сарфлашга ҳаракат қилаяпман. Якуний қарорни клуб қабул қилади.
Ўйлайманки, "Интер"да мендан мамнун, лекин ҳали ҳеч нарса ҳал қилинмаган", – деди 30 ёшли футболчи Италия ОАВларига берган интервьюсида. Айни дамда миш-мишларга кўра, Милан грандининг раҳбарияти Мануэл Аканжини сотиб олиш ниятида.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар