
Англиянинг "Борнмут" клуби бош мураббийи Андони Ираола жамоа билан шартномасини узайтириш имконияти ҳақида фикр билдирди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади.
Ираоланинг сўзларига кўра, бу мавзу жамоа эгаси Билл Фолининг ўтган ҳафта Британияга ташрифи давомида батафсил муҳокама қилинмаган.
"Ҳа, биз биргаликда тушлик қилдик. У машғулотларимизни кузатиш учун келган эди. Энди бу ерда бирга йиғилиш имкониятига эгамиз ва турли мавзуларда суҳбатлашдик. Лекин шартнома ҳақида эмас, кўпроқ бошқа нарсалар ҳақида гаплашдик", - дея Ираоланинг сўзларини келтиради Tribalfootball.
"Шартнома бўйича тўлиқ учрашув бўлмади. Йўқ. Бизда бу масалани муҳокама қилиш учун ҳали вақт бўлади", - дея қўшимча қилди мураббий.
"Борнмут" АПЛ турнир жадвалида 18 очко жамғариб, тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.