
“Реал Соседад” бош мураббийи Серхио Франсиско баск дербисидаги ғалабадан сўнг фикрларини билдирди. Ла Лиганинг 11-турида “Атлетик Бильбао”га қарши ўйинда “Реал Соседад” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Сан-Себастьян жамоаси таркибидаги россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захарян иккинчи бўлимда 41 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва ўйинда офсайддан гол уришга муваффақ бўлди. Учрашув сўнгги дақиқаларида кичик можаро юз берди ва захирада ўтирган жамоа ўйинчиси Арамбуру огоҳлантириш олди.
"У ўзига ортиқча сариқ карточка ишлади ва ғалабадан сўнг бундай охирги можаро ва урушларга аралашмаслиги лозим. Унга бироз хотиржамлик керак", – деди Серхио Франсиско.
"Бугунги ўйинда биз тўпни бошқаришда олдинги ўйинлардаги каби изчилликка эга бўлмадик. Ўйинни суст бошладик, аммо айрим дақиқаларда яхши ўйнаб, рақибга босим ўтказа олдик.
Тўғри, жамоа бу мавсумда баъзан характер кўрсатишда қийналди, аммо бу сафар биз охиригача курашдик, ҳисоб икки марта тенглашганига қарамай", – дея мураббийнинг сўзларини келтиради Estadio Deportivo.
Мазкур учрашувдан сўнг “Реал Соседад” 12 очко билан 13-ўринда бормоқда, “Атлетик” эса 14 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!