
Германия полицияси Гельзенкирхеннинг "Шальке-04" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари мухлислари ўртасида юз берган тўқнашувни кескин қоралади. Kicker нашрининг хабар беришича, бу можарода тахминан 340 киши иштирок этган, тартибни сақлаш жараёнида бир нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходими жароҳат олган.
Полиция баёнотида қайд этилишича, "клублар бундай агрессив гуруҳлардан ва алоҳида шахслардан масофаланиш имкониятига эга. Улар бундай шахсларга стадионларга киришни тақиқлаши ва расмий терговга ёрдам бериши лозим.
Футбол ўйинлари юзлаб безорилар сабаб хавфли тадбирларга айланмаслиги керак." Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нидерландия полицияси PSV ва "Наполи" ўртасидаги ўйин олдидан 234 кишини ҳибсга олгани ҳақида хабар берилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар