date
views 340

S&P 500 5 йил ичида энг катта йўқотишни кўрди

S&P 500 5 йил ичида энг катта йўқотишни кўрди
Хитой товарларига АҚШ божлари 145% га оширилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, S&P 500 индекси охирги 5 йилдаги энг катта пасайишни қайд этди, деб interfax.ru хабар берди. Пайшанба кунги савдоларда Америка фонд индекслари пасайишни кучайтирди.

Dow Jones Industrial Average 5,06%, S&P 500 — 5,92%, Nasdaq Composite эса 6,8% га тушди. Савдо сессияси давомида S&P 500 6,1% га тушиб, 2020 йил март ойидан буён энг катта кунлик йўқотишни қайд этди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 9 апрел куни Хитойга нисбатан божларни 84% дан 125% гача оширди, шунингдек, фентанил муаммоси туфайли илгарироқ 20% лик бож ҳам жорий этилган эди. Шу билан жами божлар 145% ни ташкил этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт