date
views 1 069

Украина тўрт ҳудудни Россияга бермайди — Трампга Келлогдан кескин рад

Украина тўрт ҳудудни Россияга бермайди — Трампга Келлогдан кескин рад

Украина ҳеч қачон Херсон, Запорижja, Луҳанск ва Донецк устидан тўлиқ назоратни Россияга топширмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трампга унинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог маълум қилган. Бу ҳақда Reuters агентлиги 11 апрел куни хабар берди.


Келлог – Уитkoff қарама-қаршилиги

Politico нашрига кўра, Келлог бу баёноти билан Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уитkoff позициясига очиқча қарши чиққан. Маълумотларга кўра, Уитkoff 11 апрел куни Санкт-Петербургга келиб, у ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашган.

Reuters манбаларига кўра, Уитkoff тинчлик музокараларида Россияга Украинанинг тўрт ҳудуди устидан эгаликни тан олиш стратегиясини қўллаб-қувватламоқда. Буни икки нафар расмий ва масаладан бохабар беш киши тасдиқлаган.


“Украина ҳеч қачон рози бўлмайди”

Трамп билан учрашувда Кит Келлог Уитkoff’га қарши чиққан. Унинг таъкидлашича, Украина айрим ҳудудлар бўйича музокаралар ўтказишга тайёр бўлиши мумкин, аммо мазкур тўрт ҳудуд устидан назоратни Россияга бериб юборишга ҳеч қачон рози бўлмайди.


Сиз нима деб ўйлайсиз — АҚШнинг ички келишмовчилиги тинчлик музокараларига қандай таъсир ўтказиши мумкин?


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг