date
views 630

АҚШ ва Ўзбекистон: муҳим қазилмалар бўйича келишув амалга ошди

АҚШ ва Ўзбекистон: муҳим қазилмалар бўйича келишув амалга ошди
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида турли йўналишларда янги бизнес шартномалари тузилди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигидаги делегация АҚШга ташриф буюриб, бир қатор йирик компаниялар, корпорациялар ва саноат бирлашмалари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

7 апрель куни тоғ-кон, меҳмонхона бизнеси ва озиқ-овқат саноатида фаолият юритувчи корхоналар билан учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувларда компанияларга Ўзбекистондаги инвестиция муҳити ва қулай бизнес шароитлари тақдим этилди.

Компаниялар раҳбарлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни олқишлаб, Америка компаниялари мамлакатда фаолият юритишни давом эттириш ва кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирди.

Натижада, фойдали қазилмалар соҳасида қидириш, қазиб олиш, юқори босимли майдалаш ускуналари (HPGR) қурилиши, инновацион технологиялар жалб этиш, қиймат занжири яратиш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек, туризм соҳасида янги меҳмонхоналар қурилиши лойиҳалари муҳокама қилинди ва амалга ошириш муддатлари келишиб олинди. Ҳар бир лойиҳа учун алоҳида масъул тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрда икки давлат ўртасида муҳим минераллар бўйича меморандум имзоланган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт