date
views 0

"Манчестер Сити" суперкамбек амалга ошириб, "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди

"Манчестер Сити" суперкамбек амалга ошириб, "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди
АПЛнинг 32-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас" баҳси якунига етди. Беллашувда "Шаҳарликлар" камбек амалга ошириб, 5:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашув тезкор гол билан бошланди. Меҳмонлар вакили Эзе 8-дақиқада ҳисобни очди. 21-дақиқага келиб эса Ричардс ҳисобни иккитага оширди.

Шундай сўнг манчестерликларт темпни оширди ва бу ўз самарасини берди. Кевин Де Брюйне жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Орадан 36-дақиқага келиб эса Умар Мармуш ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифи бўлди.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонлар устунлигида бошланди. 47-дақиқада Ковачич жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 56-дақиқага келиб Макейти ҳам гол урди. 79-дақиқада эса Орайли ўйинга якуний нуқтани қўйиб берувчи голни урди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт