Apple компанияси Индонезия ҳукумати томонидан iPhone 16’ни сотишга қўйилган тақиқни бекор қилганини маълум қилди. Бу ҳақда 9to5mac нашри хабар берди.
Нега тақиқ жорий қилинган эди?
2024 йил октябрь ойида Индонезия ҳукумати Apple компанияси инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажармаган деб ҳисоблаб, мамлакатда iPhone 16 смартфонларини сотишга тақиқ қўйган эди.
Apple томонидан:
ишлаб чиқувчилар академиясига — 109 миллион доллар,
маҳаллий ишлаб чиқаришга — 10 миллион доллар сармоя киритилган.
Бироқ расмийлар бу миқдорни етарли эмас, деб баҳолаган. Apple ҳукуматни рози қилиш учун 100 миллион долларлик қўшимча сармоя таклиф қилган, аммо Индонезия 1 миллиард доллар талаб қилган.
Apple катта бозорни йўқотди
Тақиқ қўйилганидан сўнг, 283 миллион аҳолиси бўлган Индонезияга атиги 9 мингта iPhone 16 етказилган. Бу эса Apple учун катта молиявий йўқотишга олиб келган.
Эндиликда нима бўлади?
Тақиқнинг бекор қилиниши Apple компаниясига:
ўз маҳсулотларини Индонезия бозорида эркин ва қонуний сотиш имконини қайта беради.
Бу мамлакатда рақобат янада кучайиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!