
Марказий банк 2025 йил 14 апрелдан амал қиладиган янги валюта курсларини эълон қилди.
Эътиборли жиҳати — асосий валюталар сўмга нисбатан қимматлашган.
Доллар ва еврода сездиларли ўсиш
- АҚШ доллари: +11,95 сўм → 12 980,33 сўм
- Евро: +436,37 сўм → 14 779,40 сўм
Иккала валютада ҳам катта фарқ кўзга ташланмоқда. Евро эса рекорд даражага яқинлашмоқда.
Бошқа валюталардачи?
- Фунт-стерлинг: +313,96 → 17 034,09 сўм
- Россия рубли: +2,14 → 154,51 сўм
- Қозоғистон тенгеси: +0,04 → 25,17 сўм
Курслардан кўриниб турибдики, сўм сўнгги кунларда асосий валюталарга нисбатан босим остида қолмоқда.
Сиз нима деб ўйлайсиз – сўм барқарорлашиши учун яна қандай чоралар кўриш керак? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!