
Саудия Арабистонида давом этаётган U-17 Осиё Кубогининг D гуруҳидаги гуруҳ босқич ўйинлари якунланди.
Сўнгги турда Тожикистон термаси Эронни мағлуб қилиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Эрон эса гуруҳдаёқ мусобақа билан хайрлашди. Шунингдек, КХДР термаси 2-ўринни эгаллади ва Қатардаги мундиалда иштирок этадиган бўлди.
D гуруҳи. 3-тур
Эрон – Тожикистон – 1:3
Голлар: Омид 52 – Меҳрибон Одилзода 12, Аҳмаджон Шоев 67, Абдулло Иброҳимзода 89.
Ўмон – КХДР – 2:2
Голлар: Осама 65, Салам 90+8 - Ким Ю Жин 10, Ри Кан Рим 74.
Гуруҳдаги якуний вазият:

Тожикистон чоракфиналда Жанубий Кореяга қарши ўйнайди, КХДР эса Индонезияга қарши саф тортади.
14 апрель
19:00 | Индонезия - КХДР
22:15 | Тожикистон - Жанубий Корея «Замин»ни Telegram’да ўқинг!