date
views 0

"Манчестер Сити" "Кристал Пэлас"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Манчестер Сити" "Кристал Пэлас"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Англия Премьер-лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда "Манчестер Сити" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтди ва унда томошабоп ўйин гувоҳи бўлдик.

"Кристал Пэлас" баҳсни фаол бошлади ва 8-дақиқада Эберечи Эзе ҳисобни очди. 21-дақиқада Крис Ричардснинг голи билан меҳмонлар устунликни икки баробар оширишди. Бироқ, 33-дақиқада Кевин Де Брюйне гол киритиб, ҳисобни қисқартирди. Кейинчалик Омар Мармуш (36'), Матео Ковачич (47'), Жеймс Макати (56') ва Нико О’Райли (79') томонидан урилган голлар натижасида "Сити" кескин устунликка эга чиқди.

Учрашувда “Сити” 69% тўпни назорат қилди, рақиб дарвозаси томон 21 марта зарба берди. Бу ғалаба орқали Пеп Гвардиоланинг шогирдлари турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт