Иван Попов ҳибсда қолади — суд генералнинг урушга қайтиш илтимосини инкор этди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Иван Попов ҳибсда қолади — суд генералнинг урушга қайтиш илтимосини инкор этди

Россия қуролли кучлари генерал-майори Иван Попов тергов ҳибсхонасида қолади. 11 апрель куни 2-ғарбий округ ҳарбий суди унинг эҳтиёт чорасини юмшатиш ҳақидаги аризасини рад этди. Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Ҳозирда Попов Тамбов вилоятидаги СИЗОда сақланмоқда.

Ҳимоя томони урушга юборишни сўраган

Суд муҳокамасидан бир неча кун олдин Поповнинг ҳимоячилари Россия Мудофаа вазирлиги билан келишувга эришилганини, унга кўра генерал Украинадаги урушга қайта юборилиши мумкинлигини билдирган эди. Аммо суд бу даъвони рад этди.

Уй қамоғидан СИЗОга

2024 йил 28 феврал куни, Тамбов гарнизон ҳарбий суди Поповни уй қамоғидан СИЗОга ўтказиш ҳақида қарор чиқарган. Бунга сабаб — генералнинг эҳтиёт чораси шартларини бузгани бўлган.

Путинга очиқ хат ёзгани хабар қилинган

Март ойи охирида, ОАВда Иван Попов Россия президенти Владимир Путинга очиқ мурожаат йўллагани ҳақида хабарлар тарқалган. Унда генерал:

  • ўзини асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган, деб таъкидлаган,

  • “Ватанни ҳимоя қилишга ва душманни мағлуб этишга” тайёр эканини билдирган,

  • ва урушга қайтарилишини сўраган.

Попов йирик фирибгарликда гумонланмоқда

Генерал-майор Иван Поповнинг ҳибсга олингани 2024 йил май ойида маълум бўлган. Тергов маълумотларига кўра, у:

  • Запорижжя йўналишида,

  • истеҳкомлар қурилиши учун мўлжалланган,

  • 105 миллион рубл қийматдаги 1700 тоннадан ортиқ металл прокатни сотиб юборган.

Шу асосда унга йирик фирибгарлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.


Сиз нима деб ўйлайсиз — урушда фаол қатнашган ҳарбийлар молиявий жиноятлар учун жавобгарликдан озод қилиниши керакми?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?