date
views 44

Саида Мирзиёева: “Бек ва Лола”, “Доноча”, “Лулу Нана” — болалар учун сифатли ва фойдали контент яратилаяпти

Саида Мирзиёева: “Бек ва Лола”, “Доноча”, “Лулу Нана” — болалар учун сифатли ва фойдали контент яратилаяпти

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева болалар учун яратилаётган миллий анимацион лойиҳалар ҳақида фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, миллий мультфильмлар орасида замонавий ва сифатли маҳсулотлар борлиги қувонарли ҳол, аммо бу борада ҳали етарлича ишлар қилинмаган.

Саида Мирзиёева шундай деди:

“Бек ва Лола”, “Помидор дўппи”, “Доноча” ва “Лулу Нана” лойиҳалари болажонларимиз учун ҳам қизиқарли, ҳам фойдали бўлишига ишонаман. Ушбу мультфильмларни боғча ва мактаб ўқувчиларига намойиш этишни, шунингдек, уларда кўтарилаётган мавзуларни болалар билан муҳокама қилиб боришни тавсия қиламан.

Болалар контентига янада катта эътибор керак

Мирзиёеванинг таъкидлашича, болалар учун миллий контент яратиш фақат тарғибот ёки визуал маҳсулот эмас, балки таълим ва тарбиянинг ажралмас қисми бўлиши керак.

“Албатта, бу ҳали етарли эмас. Болалар учун контент яратиш ва ушбу соҳани қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишимиз лозим”, — деди у.

Таълим муассасаларида миллий мультфильмлар кўпроқ намойиш этилиши керак

Мирзиёева боғча ва мактабларда болалар учун мўлжалланган маҳаллий анимация лойиҳаларини мувофиқ шаклда жорий қилиш, уларни дарслар ва тарбиявий соатлар билан боғлаш, мультфильмдаги мавзуларни болалар билан муҳокама қилиш кераклигини қайд этди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият