
А Сериянинг якшанба кунги сўнгги учрашувида “Аталанта” сафарда “Женоа”ни драматик тарзда мағлуб этди. Меҳмонлар ғалаба голини баҳснинг сўнгги дақиқасида урди.
“Биз бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамай, шердай курашдик. Ҳар бир футболчи икки кишининг ишини қилди.
Бутун жамоа ҳимояда жуда яхши ўйнади ва мен улар билан фахрланаман. Сўнгги дақиқада ўтказиб юборилган гол юрагимни тилка-пора қилди”, — деди “Женоа” бош мураббийи, “Рома”нинг собиқ футболчиси Даниэле Де Росси.
Унинг сўзларини calcioatalanta.it келтирди. Айни пайтда “Женоа” А Серия турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.