date

Марокаш Африка Миллатлар кубогини ишончли ғалаба билан бошлади (видео)

Марокаш Африка Миллатлар кубогини ишончли ғалаба билан бошлади (видео)

Африка Миллатлар кубоги расман старт олди ва турнирнинг очилиш баҳси мухлисларда катта қизиқиш уйғотди. Илк учрашувда Марокаш миллий жамоаси Комор ороллари термасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг бошланиши марокашликлар учун у қадар осон кечмади. 11-дақиқада Раҳимига пеналти ижро этиш имконияти берилди, бироқ ҳужумчи бу имкониятдан фойдалана олмади. Шу ҳолатга қарамай, Марокаш футболчилари ўйинни тўлиқ назоратда ушлаб туришди ва рақибга деярли хавфли имконият яратишга йўл қўйишмади.

Иккинчи бўлимда ўйин суръати янада ошди. 55-дақиқада Браҳим Диас аниқ зарба билан ҳисобни очди ва Африка Миллатлар кубогининг 2025 йилги мусобақасидаги илк гол муаллифига айланди. Ушбу гол жамоага ишонч бағишлади ва ҳужумлар янада тизимли тус олди.

74-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Ал Кааби ўз сўзини айтди. У рақиб ҳимоясидаги хатодан фойдаланиб, дарвозани ишғол этди ва учрашувдаги сўнгги нуқтани қўйди. Шу тариқа Марокаш турнирдaги биринчи уч очкони расман ҳисобга ёздирди.

Африка Миллатлар кубоги. 1-тур
Марокаш – Комор 2:0
Голлар: Диас 55, Ал Кааби 74
Марокаш – Буну, Мазрауи, Агуэр, Сайсс (Ал Ямиқ, 19), Салах-Эддин, Элнауни, Амрабат, Оунахи, Раҳими (Ал Кааби, 65), Сайбари (Масина, 76), Диас (Эл Насейри, 76)
Фойданилмаган пеналти: Раҳими 11

Марокаш миллий жамоаси ушбу ўйинда тартибли ҳимоя, яхши жисмоний тайёргарлик ва тактик интизомни намойиш этди. Пеналти тепилишидаги омадсизликка қарамасдан, жамоа ўз ўйин услубидан чекинмади ва натижага эришди.

Африка Миллатлар кубогининг илк баҳси шундан далолат бердики, Марокаш термаси мусобақада жиддий мақсадлар билан қатнашмоқда ва турнирнинг кейинги босқичларида ҳам асосий даъвогарлардан бири бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марокаш Африка Миллатлар кубогини ишончли ғалаба билан бошлади (видео)