
Қозоғистон Японияга от гўшти ва ундан тайёрланадиган маҳсулотлар экспорт қилиш йўлида муҳим қадам ташлади. Қозоғистоннинг “Zhabyak LLP” ҳамда Япониянинг “Senko Farm” компаниялари ушбу йўналишда ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Маълум қилинишича, лойиҳа устида бир неча йил давомида иш олиб борилган. Томонлар ишлаб чиқариш жараёнларини Япония бозорининг қатъий ветеринария ва санитария талабларига мослаштириш, барча зарур рухсатнома ва сертификатларни олишга эришган.
Kazakh Invest’га кўра, мазкур ҳамкорлик юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни етказиб беришга хизмат қилади. Компания вакилларининг таъкидлашича, меморандум Қозоғистон от гўшти учун дунёнинг энг талабчан бозорларидан бирига йўл очиб, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини тасдиқлайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.