date

Кобби Майну бир ҳафтага сафдан чиқди


«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Кобби Майну Англия Премьер-лигасининг «Астон Вилла» билан якшанба кунги учрашуви арафасида жароҳат олди. 20 ёшли футболчи Бирмингемдаги ўйин учун қайдномага киритилмади.

Клуб унинг йўқлигини шанба кунги машғулотда олган жароҳати билан изоҳлади. Журналист Крис Уилернинг янгиланган маълумотига кўра, Майну болдир мушагидан шикаст олган ва тахминан бир ҳафта майдонга туша олмайди.

«Манчестер Юнайтед» «Астон Вилла» билан учрашувда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. 26 декабрь, жума куни манкунианлар ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилади.

Жорий мавсумда Майну «Манчестер Юнайтед» сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кобби Майну бир ҳафтага сафдан чиқди