
Барселона Ла Лигадаги кетма-кет гол урилган ўйинлар сериясини узайтирди. Каталонияликлар чемпионатнинг якшанба кунги учрашувида Вильярреални 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда Рафинья Диас 12-дақиқада, Ламин Ямал эса 63-дақиқада гол урди. Opta маълумотига кўра, Барселона Ла Лигада кетма-кет 38 ўйиндан бери камида биттадан гол уриб келмоқда.
Бу клуб учун 2013 йилдан буён энг яхши натижа ҳисобланади. 12 йил аввал эса "Барса" чемпионат тарихидаги энг узоқ серияни қайд этиб, 64 учрашувда кетма-кет гол урганди.
Ханс-Дитер Флик жамоасининг кейинги рақиби Эспаньол бўлади. Барселона дербиси 3-январ куни ўтказилади.
Амалдаги чемпионлар йилни турнир жадвалида биринчи ўринда якунлаб, Мадриднинг Реал клубидан 4 очко олдинда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.