date

Кассиано Киала «Бавария» тарихидаги иккинчи энг ёш дебютант бўлди


Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Кассиано Киала асосий жамоа сафида илк ўйинини ўтказди. 16 ёшли футболчи Бундеслиганинг «Хайденхайм»га қарши баҳсида учрашув якунида захирадан майдонга тушди.

Ўйин «Бавария»нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Bayern & Germany маълумотига кўра, Киала 16 ёш 344 кунлигида Бундеслигада «Бавария» учун дебют қилган иккинчи энг ёш футболчига айланди.

Бу борадаги рекорд эса 16 ёш 15 кунлигида майдонга тушган Пауль Ваннерга тегишли. Кассиано Киала 2009 йил 11 январда туғилган.

Ангола илдизларига эга германиялик футболчи ўтган йил ёзида Берлиннинг «Герта» клубидан «Бавария» академиясига кўчиб ўтганди. Истиқболли марказий ҳимоячининг Германиянинг энг кўп соврин ютган клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригча мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кассиано Киала «Бавария» тарихидаги иккинчи энг ёш дебютант бўлди