
Италиялик собиқ ҳужумчи Антонио Кассано Италия Суперкубоги ярим финалида Миланнинг Наполига ютқазганини мантиқан ва ҳақли натижа, деб баҳолади. Массимилиано Аллегри бошқарувидаги жамоа икки гол ўтказиб юборди ва учрашув давомида рақибига жиддий қаршилик кўрсата олмади.
Кассано таъкидлашича, Милан учрашувда дарвозага бирор марта ҳам зарба йўлламаган, дарвозабон Милинкович-Савич эса битта ҳам зарбани қайтармаган. Унинг фикрича, ҳар доим 1:0 ҳисобига таяниш иш бермайди ва бу баҳсда Наполи ғалабага тўлиқ лойиқ бўлган.
Кассанонинг сўзларини pianetamilan.it келтирди. Энди Наполи Италия Суперкубоги финалида Болонья билан тўқнаш келади.
Финал бугун, душанба куни, 22 декабрь санасида бўлиб ўтади. Кассано футболчилик фаолиятини 2017 йилда якунлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.