
Гарри Кейн «Бавария»га «Хайденхайм» устидан йирик ҳисобдаги ғалабада ёрдам берди ва Бундеслигада навбатдаги рекордни ўрнатди. Мюнхен клуби учрашувда 4:0 ҳисобида зафар қучди, англиялик ҳужумчи эса бир гол муаллифига айланди.
32 ёшли футболчи Бундеслигадаги 78-ўйинидаёқ 100 та самарали ҳаракат (81 гол ва 19 ассист) кўрсаткичига етди. ESPN хабарига кўра, 2004/05 мавсумидан бери юритилаётган статистик ҳисоб-китобларга таянилса, Кейн Германия чемпионати тарихида ушбу маррага энг тез етган футболчи бўлди.
У аввалги рекордчи Арьен Роббендан ўзиб кетди: нидерландиялик футболчига 100 та самарали ҳаракатга эришиш учун 119 ўйин керак бўлган. Эслатиб ўтамиз, Кейн «Бавария»га 2023 йил ёзида «Тоттенҳэм»дан ўтган.
Жорий Бундеслига мавсумида у 19 гол ва 3 ассист қайд этган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.