date

Ўзбекистонда чипсгача акциз солиғи жорий этилади

Ўзбекистонда чипсгача акциз солиғи жорий этилади
Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрелдан картошка чипсларига акциз солиғи жорий этилиши режалаштирилмоқда. Солиқ миқдори ҳар килограмм учун 15 минг сўмни ташкил этади.

Бу таклифни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги илгари сурди. Шунингдек, алкоголли ичимликларга акциз солиғи оширилади.

Кучли ичимликлар, масалан, ароқ ва коньяк учун ҳар литрга 48 минг сўм, табиий вино учун 10 минг сўм, бошқа винолар учун 12 минг сўм, пиво учун эса 4 минг сўм солиқ белгиланиши кутилаяпти. 2026 йил февралдан бошлаб тамаки маҳсулотларига, жумладан, сигаралар, кальян тамакиси, қиздириладиган тамаки ва вейп маҳсулотларига акциз солиғи 7 фоизга оширилади.

Шунингдек, июль ойидан эътиборан сигареталарга ҳам шунча миқдорда қўшимча солиқ жорий этилиши кўзда тутилган. Ширин ва энергетик ичимликлар учун эса прогрессив солиқ тизими жорий қилинади: ичимликнинг таркибидаги шакар миқдори қанча кўп бўлса, солиқ шунча юқори бўлади.

100 мл ичимликда 5 г гача шакар бўлса, солиқ ҳар литр учун 500 сўм, 5–10 г бўлса, 515 сўм, 10 г дан ортиқ бўлса, 535 сўм белгиланиши режалаштирилмоқда. Сунъий ширинлаштирувчи моддалар қўшилган ичимликлар учун ҳар литрга 500 сўм, энергетик ичимликлар учун эса 2150 сўм солиқ белгиланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда чипсгача акциз солиғи жорий этилади