date

ЕБРР Ўзбекистонда бизнесни қўллаб-қувватлаш учун $50 млн ажратади

ЕБРР Ўзбекистонда бизнесни қўллаб-қувватлаш учун $50 млн ажратади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕБРР) "Ипак Йўли банки"га Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун $50 миллион кредит ажратади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилди.

Ажратилган маблағнинг $15 миллиони республикада "яшил иқтисодиёт"ни қўллаб-қувватлаш — ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва корхоналарнинг энергия самарадорлигини оширишга йўналтирилади. Дастлабки маблағ HIPCA дастури доирасида тақдим этилади.

Ушбу дастур донор мамлакатлари орасида АҚШ, Жанубий Корея, Австрия ва Германия бор. Қолган $35 миллион кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун ажратилади.

ЕБРРга кўра, маблағлар "Ипак Йўли банки"га сўмда тақдим этилади. ЕБРР ушбу кредит Ўзбекистон иқтисодиётини мустаҳкамлашга ва аҳолига янги иш ўринларини яратишга хизмат қилишини таъкидлади.

2025 йил декабрь ойи бошига келиб ЕБРР Ўзбекистонда 193 та лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун жами $6,5 миллиарддан ортиқ маблағ йўналтирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ЕБРР Ўзбекистонда бизнесни қўллаб-қувватлаш учун $50 млн ажратади