Агар давлат бирор товарни, масалан буғдойни импорт қиладиган бўлса, мамлакат аҳолиси қанча буғдой истеъмол қилади ва бунинг қанчасини ўз маҳсулоти билан қондиради, буни ҳисоб-китоб қилади ва ўрганади. Чуқур таҳлиллардан кейин етмай қолган қисмни четдан келтиради. Чунки кераклигидан ортиғини олиш давлат «чўнтаги»га зарар ва энг асосийси стратегик маҳсулот борасида бировга қарам бўлмаслик.
Бу ҳолатни ўзимизга, рўзғор қилишимизга ҳам татбиқ этишимиз мумкин. Чунки ҳеч ким ўзида бор нарсани бировдан олмайди. Ўзида борнинг кўзи тўқ бўлади, қўшниникига ҳавас қилмайди.
Энди буни маънавий бойликларимиздаги мисолида кўриб чиқсак. Биз минг йиллик мафкурамизга, ҳаёт ҳақидаги тасаввур ва тушунчаларимизга эгамиз. Бошқалардан устун одоб-ахлоқимиз бор. Тараққиёт чўққисига чиққан пайтларимизда, дунёга дарс ўқиган даврларимизда ана шу тасаввур, тушунча, маърифат ва мафкурамиз сабабли шу даражаларни эгаллаганмиз. Қолаверса ўша пайтдаги «товарларимиз» билан кўнгил айнир даражада фахрланамиз, яъни чин дилдан уларнинг кучини тан оламиз.
Шундай экан, ўзимизда, уйимизда шунчалик улкан бойлигимиз, «ўз маҳсулотимиз» бўла туриб, нега энди буни четдан импорт қиламиз? Бировники, қўшниники бизникидан сифатсизлиги ва арзонлиги кўриниб турган бўлса-да, нега ўзимизнинг сифатли ва қимматбаҳо маҳсулотимизга диққат қилмаймиз? Агар биримиз унинг қадрини билмаётган бўлса, қолганларимиз нега унга билдирмаймиз?
Тўғри, юқорида айтганимдек, буғдойнинг етмайдиган қисмини импорт қилиш керак. Бўлмаса, тақчиллик ва очарчилик юзага келади. Бу ҳалокат. Биз ҳам ўзимизда йўқ маҳсулотларни келтирайлик. Билим, ишчанлик, ғайрат, тараққиёт маҳсул ва воситалари, мантиқ ва кўплаб ўзимизда тақчил «маҳсулот»ларни импорт қилинишини биз ҳам ёқлаймиз.
Фақат ўзимизда «ачиб» ётган товарларни бизга тиқиштирманг. Боримиздан унумли фойдаланишга йўл беринг. Жаҳон тажрибаси мана шу.
Манба: Аzon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мубашшир АҲМАД
Манба: Аzon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

«Бино чўкканини таъмир пайтида билиб қолишган» — қурилиш вазири «Наврўз» тўйхонаси ҳақида

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди

Вазир қонунлар ҳаммага бирдек қўлланиши кераклиги ҳақида гапирди

Футболда аср тўнтарилиши: Европа Суперлигаси ўзи қандай мусобақа ва нималар бўлмоқда?

Жиззахда қоидани бузган ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

"Бу оддий ўйин бўлмайди" - "Истиқлол" бош мураббийи АГМКга қандай таъриф берди?