Янгиҳаётдаги ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиқди

1 дақиқа ўқиш130
Янгиҳаётдаги ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиқди

Бугун, 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги ишлаб чиқариш цехида ёнғин келиб чиқди, деб хабар берди шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Маълумотларга кўра, соат 11:58 да 112 хизматига Бинокор қўрғонидаги Шоликор кўчасида жойлашган пенопласт ишлаб чиқариш цехида ёнғин бошлангани ҳақида мурожаат тушган.

Фавқулодда вазиятлар хизматлари хабарни олгач, 10 дақиқа ичида — соат 12:08 да — воқеа жойига етиб борган. Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

Расмий маълумотга кўра, ҳозирча жабрланувчилар ёки тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Вазирлик қўшимча маълумотларни кейинроқ тақдим этишини маълум қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?