date

Президент Мирзиёев Қатар ташрифини якунлаб, Вашингтонга жўнаб кетди

Президент Мирзиёев Қатар ташрифини якунлаб, Вашингтонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатардаги амалий ташрифини якунлаб, АҚШга жўнаб кетди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Доҳа шаҳрида давлат раҳбари Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи жаҳон саммитида иштирок этиб, барқарор ижтимоий тараққиёт ва глобал шерикликни мустаҳкамлаш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди. Шунингдек, Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди.

Шайх Ҳамад халқаро аэропортида Президентни Қатар Бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Шайх Сауд бин Абдураҳмон Ол Соний кузатиб қўйди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп таклифига биноан Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган “C5+1” форматидаги саммитда иштирок этади.

Ташриф доирасида АҚШ президенти, Конгресс вакиллари ҳамда вазирлик раҳбарлари билан учрашувлар белгиланган. Суҳбатларда савдо, инвестиция, инсонпарварлик ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, ишбилармонлик тадбирлари доирасида АҚШнинг йирик компания ва молия институтлари билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Ташриф якунида бир қатор икки ва кўп томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент Мирзиёев Қатар ташрифини якунлаб, Вашингтонга жўнаб кетди