Хитойда учар автомобиллар ишлаб чиқарилиши бошланди

1 дақиқа ўқиш1.6K
Хитойда учар автомобиллар ишлаб чиқарилиши бошланди

Хитойнинг XPeng компанияси дунёдаги илк “ақлли завод”да вертикал учиш ва қўнишга қодир учувчи автомобилларни оммавий ишлаб чиқаришни бошлади, деб хабар берди “Синьхуа”.

Маълумотларга кўра, завод мамлакатнинг жанубида жойлашган бўлиб, у Land Aircraft Carrier деб номланган гибрид транспорт воситасини ишлаб чиқармоқда. У ерда олти ғилдиракли автомобил ва ундан ажраладиган электр учиш модули йиғилади.

Корхона йилига 10 мингта учиш аппарати ишлаб чиқариш қувватига эга, ҳозирча эса 5 мингта маҳсулот синов асосида тайёрланмоқда. Тўлиқ ишга тушгач, ҳар ярим соатда биттадан аппарат тайёр бўлади.

XPeng маълумотича, компания аллақачон 5 мингга яқин буюртма олган ва оммавий етказиб бериш 2026 йилда бошланади.

Учувчи автомобиль автоматик ва қўлда бошқариш режимига эга бўлиб, бир тугмада учиш ва қўнишни амалга ошира олади. Унинг узунлиги тахминан 5,5 метрни ташкил этади ва оддий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан йўлда ҳаракатланиши мумкин.

Муттахассислар таъкидлашича, бу технология шаҳарлар орасида тез, экологик ва хавфсиз ҳаракатланишнинг янги даврини бошлаб бериши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?