2026 йилдан чиқинди тўловлари фақат онлайн тарзда бўлади

1 дақиқа ўқиш433
2026 йилдан чиқинди тўловлари фақат онлайн тарзда бўлади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар фақат онлайн шаклда амалга оширилади, деб хабар берди Чиқиндиларни бошқариш агентлиги.

Янги тартиб жисмоний ва юридик шахсларни қамраб олади ҳамда мамлакат бўйлаб санитария корхоналари орқали жорий этилади.

Агентлик маълумотича, ислоҳот аҳолига қулай тўлов имкониятларини яратиш, ҳисоб-китобларда шаффофликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларига чек қўйишни мақсад қилади.

Эндиликда чиқинди хизматлари учун тўловлар “Тоза макон” биллинг тизими ёки электрон тўлов платформалари орқали амалга оширилади. Интернет мавжуд бўлмаган ҳудудларда эса тижорат банклари кассалари ва “Ўзбекистон почтаси” бўлимлари орқали тўлов қилиш имкони сақланиб қолади.

Шунингдек, қарздорлик мавжуд бўлган ҳолларда электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилиши мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, тизим тўлиқ ишга тушгач, чиқиндиларни йиғиш ва тўловлар бўйича барча маълумотлар ягона онлайн база орқали кузатиб борилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?