date

Ўзбекистонда энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида қайд этилди

Ўзбекистонда энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида қайд этилди

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари давомида 177 мингта никоҳ расман қайд этилган, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

Маълумотларга кўра, энг кўп никоҳлар Самарқанд вилоятида тузилган — 21,2 мингта. Иккинчи ўринда Фарғона вилояти (19,4 мингта), учинчи ўринда эса Қашқадарё вилояти (17,7 мингта) жой олган.

Тошкент шаҳрида шу даврда 16,9 мингта, Андижонда 14,9 мингта ва Сурхондарёда 14 мингта никоҳ қайд этилган.

Энг кам никоҳлар Сирдарё вилоятида (4,5 мингта) ва Навоий вилоятида (5,5 мингта) кузатилган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, никоҳлар сони ҳудудлардаги аҳоли зичлиги, иқтисодий фаоллик ва демографик кўрсаткичлар билан боғлиқ. Шу билан бирга, статистика янги оилалар сони барқарор ўсишда эканини кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида қайд этилди