14:07 / 11.04.2020
1 622

Инқироз даврида компанияларни катта зарар кўришдан сақлаб қолувчи тавсиялар

Инқироз даврида компанияларни катта зарар кўришдан сақлаб қолувчи тавсиялар
Фото: Thanassis Stavrakis / AP
Бугунги кунда пайдо бўлган мавҳумлик сабабли хатарларни самарали бошқариш бизнес учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Инқироз даврида эҳтимолий хатарларга қарши қандай тайёргарлик кўриш мумкин?

1. Ўз компаниянгизни танқидий кўриб чиқинг. Ташкилотлар инқирозга қарши шайлигини қайта кўриб чиқиши, молиявий ва операцион тестлар ўтказиши, бошқарувни қайтадан кўриб чиқиши, қарор қабул қилиш жараёнларини муқобиллаштириши керак. Пайдо бўлган хатарларга қандай жавоб қайтаришингизни аниқлаб олинг, ҳал қилувчи ҳаракатларни рағбатлантиринг. Ҳозирги вазият ташкилотлардан мослашувчанлик бўлишни талаб қилмоқда.

2. Масъулларни тайинланг. Компанияда зарур ваколатларга эга тезкор штаб фаолият кўрсатиши керак. Бундай ваколатлар сирасига юқори ва қуйи даражада қарор қабул қилиш имконияти бўлиши лозим. Тезкор штаб бош директор, бошқарув ва директорлар кенгаши билан доимий мулоқот ўрнатиши керак.

3. Режаларни вазиятдан келиб чиқиб ўзгартиринг. Ҳозирда бозордаги волатилликнинг ўсиши ва нархларнинг пасайиши хатарлар даражасининг ошишига сабаб бўлди. Ўзингизга савол беринг: ҳозирги ва келгусидаги бозор ҳолати хатарларнинг қандай даражасини акс эттирмоқда? Масалан, банк кредит сиёсати ва лимитлар, айниқса, ўрта ва кичик тадбиркорликда, энг кўп жабр кўрган соҳалар қайта кўриб чиқилиши керак, янги савдо стратегияларида бозордаги волатилликнинг ўсиши ҳисобга олиниши лозим.

4. Воқеаларни мунтазам кузатиб боринг. Хатарлар, энг юқори ва пастки кўрсаткичлар бўйича кунлик ҳисоботларни диққат билан кузатиш ва таҳлил қилиб бориш керак. Банк ва компаниялар ликвидлик даражасини ҳар доимгидан ҳам кўпроқ кузатиб бориши, активлар концентрацияси хавфини мунтазам мониторинг қилиши керак бўлади.

5. Ўтмишдан сабоқ чиқаринг. Қарор қабул қилишда аввалги инқирозлардан ўтишда тўпланган тажрибаларга суяниш осонроқ бўлади. Осонроқ бўлиши учун 2008 ва 2014 йиллардаги инқирозларни чуқурроқ ўрганиш керак.

6. Компаниянинг заиф нуқталарини топинг. Мавжуд шароитда хатарларни самарали бошқариш учун аниқ сценарийга эмас, унинг таъсир кўрсатиш хусусияти, оқибатларига эътибор қаратган маъқул. У ёки бу сценарий ривожланиши ва бу қачон содир бўлишини олдиндан аниқ айтишнинг имкони йўқ. Кўпинча ана шу мавҳумлик компанияларни хатарлар қаршисида жим туришга олиб келади. Эҳтимолий таъсир ва оқибатлар ҳамда уларни қандай юмшатишга эътибор қаратиш самара келтиради.

7. Назорат ташкилотларини кузатиб боринг. Регуляторнинг позицияси ҳам хатарни бошқариш жараёнлари ривожида муҳим роль ўйнайди. Масалан, Марказий банк мислсиз қарорлар қабул қилади ва бошқарувга ёндашувни ўта қисқа муддатларда ўзгартиради. Ўзгаришлар банклар ва бошқа ташкилотларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бўлишига қарамасдан, регулятор хатари долзарблигини сақлаб қолади.

8. Аниқликка эришинг. Муддатларга амал қилишда реалист бўлинг. Бошқарувчи ва солиқ органлари позициясида ноаниқлик бўлса ёки тушунмовчилик пайдо бўлса, улар билан фаол ҳамкорлик қилинг. Салбий оқибатлар келиб чиқмаслиги учун муҳим масалаларда қарор қабул қилишдан аввал керакли тушунтиришларни олинг.

Юқорида санаб ўтилганлар компаниянинг инқироздан чиқишини енгиллаштириши лозим. Барча нарсага тайёргарлик кўришнинг имкони йўқ, шунинг учун доимо ҳушёр туриш ва айрим режаларни йўл-йўлакай ўзгартириш керак бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Инқироз даврида компанияларни катта зарар кўришдан сақлаб қолувчи тавсиялар