981
Расул Кушербаев Twitter блокланиши сабаби юзасидан «Ўзкомназорат»га депутатлик сўрови юборди
Фото: Telegram / Расул Кушербаев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси раҳбарига Twitter ижтимоий тармоғининг Ўзбекистонда блокланиши масаласида асослантирилган тушунтириш бериш ва чекловни олиб ташлаш чораларини кўриш масаласидаги талаб билан депутатлик сўрови юборди.
«Фикримча, бу каби чекловлар ижобий натижадан кўра кўпроқ салбий оқибат келтириб чиқармоқда. Чунки фойдаланувчилар интернетдаги ‘блок’ларни айланиб ўтиш мақсадида турли VPN дастурларидан фойдаланиш ортидан бошқа хавфли ва тақиқланган манбалардан ҳам фойдаланишга ўтиб, каттароқ ҳуқуқбузарликларга йўл қўймоқда. Сўровга 10 кун ичида жавоб берилиши керак. Кўрамиз...», — деб ёзади у.
Скриншот: Twitter
Бундан олдин Кушербаев Twitter’даги саҳифасига ижтимоий тармоқ қачон блокдан чиқарилиши мумкинлигини сўраб, пост қолдирганди. Бир қанча фойдаланувчилар унга айнан депутатлар ижтимоий тармоқлар фаолиятини блоклашни назарда тутувчи қонунни қабул қилганини эслатиб қўйган. Бошқалар эса депутатлик сўрови юборишни маслаҳат берган. Фойдаланувчиларнинг бир қисми эса Twitter «сайловдан бир ой олдин» ёки «футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқсагина» блокдан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида ҳазил қилишди.
Twitter’нинг блокланиши
«Ўзкомназорат» 2021 йили ёз ойларида — «фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг қонуний талаблари» бузилгани учун Twitter, шу билан бирга, TikTok, «ВКонтакте», WeChat ва Skype мессенжерига чеклов ўрнатганди. Қонунга кўра, хорижий компаниялар мамлакат ичкарисида Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини қайта ишлайдиган серверларни жойлаштириши керак. Буни назарда тутувчи ўзгартишлар ҳақидаги қонунни 2021 йил бошида президент имзолаганди, унгача эса Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан маъқулланган. У 2021 йил апрель ойи ўрталарида кучга кирганди.
2021 йил 2 июль куни эса Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлар, хусусан, Twitter ва TikTok’дан фойдаланиш расман чекланди. 2022 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда TikTok’ни бутунлай блоклаш таклиф қилинганди. Бунга Адлия вазири муносабат билдириб, ахборот эркин тарқатилиши тарафдори эканини айтган ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш кераклигини таъкидлаган.
2022 йилнинг 16 март куни Ўзбекистонда Twitter ва TikTok VPN иловаларисиз ишлай бошлади. Бироқ кўп ўтмай ижтимоий тармоқларга кириш яна чекланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар