date

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги катта баҳсга навбат келди...

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги катта баҳсга навбат келди...

Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган куннинг марказий тўқнашуви бугун футбол мухлисларининг асосий эътиборида бўлади. Ўзининг қадимий рақобати, интизоми ва кучли таркиби билан доимо қизиқиш уйғотиб келган “Пахтакор” ҳамда “Насаф” ўзаро майдонда юзма-юз келади.

Одатда юқори темпда ўтадиган мазкур рақобат сўнгги йилларда янада шиддатли тус олди. Энг эътиборлиси, “шерлар” охирги 7та ўйинда “аждарлар”ни мағлуб эта олмаяпти. Белгиланган статистикага кўра, бу давр мобайнида “Насаф” 2 та учрашувда устунликка эришган, яна 5 та тўқнашув эса муроса билан якунланган. Бу эса ҳар иккала томон учун навбатдаги баҳснинг қийматини янада оширади.

“Пахтакор” учун бу ўйин нафақат очко, балки узоқ давом этаётган серияга нуқта қўйиш имкони ҳам. “Насаф” эса мавсум якунига қадар юқори поғоналар учун курашни кучайтирмоқда ва навбатдаги муҳим учрашувда очко йўқотмасликка интилади.

Шу боисдан бугунги тўқнашув икки жамоа учун ҳам ўзига хос синов бўлади — кимдир ўзини тиклаши, кимдир мавқеини мустаҳкамлаши мумкин.

Маълумот ўрнида, ушбу беллашув соат 18:15 да старт олади ва “Спорт ТВ” орқали жонли эфирда намойиш этилади. Мухлислар учун ажойиб футбол кечаси кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги катта баҳсга навбат келди...