date

Қашқадарёда синфдошига шилқимлик қилган эркакка 14 сутка жазо тайинланди

Қашқадарёда синфдошига шилқимлик қилган эркакка 14 сутка жазо тайинланди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида 14 ноябрь куни жамоат жойида синфдош аёлга нисбатан майда безорилик содир этган эркак маъмурий тартибда жазоланди.

Маълум бўлишича, 1995-йилда туғилган Б.Б. ўша куни тасодифан Хоразм вилоятига турмушга чиққан синфдоши Г.М.ни йўлда учратиб қолган. У аёлга “ота уйингизга олиб бориб қўяман” деб таклиф бериб, ўзининг автомобилига ўтқазиб олган.

Бироқ йўлда кетишaётиб, Б.Б. автомашинани маҳалла ҳудудидан ўтадиган йўл четига тўхтатган ва Г.М.нинг қўлидан ушлаб, унга бўлган ҳис-туйғуларини айтган. Шу билан бирга, у синфдошини ўпишга ҳаракат қилгани маълум қилинди.

Дастлаб суриштирув органи Б.Б.нинг қилмишини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси — шаҳвоний шилқимлик сифатида баҳолаган. Бироқ суд ҳужжатларни таҳлил қилиб, ҳолатни “майда безорилик” деб қайта квалификация қилди. Натижада у 183-модда асосида айбдор деб топилиб, 14 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ҳужжатларда таъкидланишича, қамоққа олиш ҳақидаги қарор қонуний кучга кирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда синфдошига шилқимлик қилган эркакка 14 сутка жазо тайинланди