2 965
Сенатор Сурхондарёда очиладиган музейга юртимизни босиб олган босқинчилар номи берилаётганини танқид қилди
Фото: Олий Мажлис Сенати
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида очилиши хабар қилинган музейнинг Юнон-Бақтрия тарихи музейи деб номланиши мутлақо нотўғри қарор. Бу ҳақда Сенатнинг 29-ялпи мажлисида Фанлар академияси тарих институти директори, сенатор Азамат Зиёев айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё».
Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2022 йил 5 июль куни Сурхондарё вилоятида Юнон-Бақтрия тарихи музейи ташкил этилаётгани ҳақида хабар берганди. Сенатор Азамат Зиёев мазкур музейнинг душманга атаб номланиши ақлга сиғмаслигини таъкидлади.
«Сурхондарё вилоятида сайёҳликни ривожлантириш масаласи кўтарилди. Матбуотда Бойсун туманида Юнон-Бақтрия музейини очиш ҳақида эълон берилди. Юнон-Бақтрия деган тушунча ғарб олимлари томонидан тўқиб чиқарилган. Хабаримиз бор, юнонлар милоддан олдинги 4-асрда бизнинг юртимизни босиб олган. Талон-торож, бузғунчиликлар қилган. Минглаб одамларимизни ўлдирган. Илмда худду шу даврда бизни юнонлар билан боғлаш бор. Бу табиий. Лекин Юнон-Бақтрия деб музейга ном қўйиш, босқинчини номи билан уларга атаб музей очиш, бу ҳеч қанақа ақлга сиғмайди. Ҳеч қайси бир ақли расо миллат, давлат ўзини босиб олган, ўзини хор қилган душманга атаб музей очмайди. Мен тарихчи сифатида, тарихчилар номидан талаб қиламанки, бунақа ишларни қилишдан олдин маслаҳатлашиб олинса, эртага уятга қолмаймиз. Бу шармандагарчилик бўлади», – деди тарих фанлари доктори.
Азамат Зиёев Сенатнинг аввалги мажлисларидан бирида Ўзбекистон таълим тизимини ҳалигача советча эканини, тизим ҳали ҳам эскича андозалар асосида ишлаб келаётганини танқид қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?