10:21 / 09.11.2022
2 097

Голливуд ва Болливуд: икки фаҳш гигантининг инсониятга таъсири

Голливуд ва Болливуд: икки фаҳш гигантининг инсониятга таъсири
Кўпчилигимиз биринчи кўрган фильмимизни эслаймиз. Кўпчилигимиз учун бу ота-онамиз телевизорда қўйиб берган классик Дисней фильми бўлган. Золушка ниҳоят шаҳзодасига турмушга чиққанидаги ўша қувончли туйғулар ёки «Қирол шер» фильмида ота шернинг ўлимидаги юракни эзувчи лаҳзаларни эслашимиз мумкин.

Кўринишидан бегуноҳ бўлиб кўринган бу болалар фильмларининг барчаси аслида анча қоронғуроқ тарихга эга. Мисол учун, Золушкани олайлик, ҳикоянинг асли айтиб бўлмайдиган даражада даҳшатли бўлган.

Бу фақат битта жанр. Чексиз рўйхат ва мавжуд фильмларнинг хилма-хиллигини кузатиб, тугатиб бўлмайди. Болливуд ҳам, Голливуд ҳам ҳар бири ўзига хос тарзда жирканч. Улар биз яшаётган жамиятнинг шаклланишига катта салбий таъсир кўрсатди. Келинг, аввал Болливудни кўриб чиқайлик.

Болливуд

Болливуддаги аксарият фильмларнинг сюжети бир хил. «Романтика» фильмлари доимий равишда ёнидан ўтиб кетаётган тасодифий қизни севиб қолган «чиройли» қаҳрамонни акс эттиради. Йигит уни севиб қолгунча қизни таъқиб қилишга қарор қилади ва охирида улар рақсга тушиб бахтли ҳаёт сари кетишади.

Бу фильмлар оммабоп бўлган Жанубий Осиёда аёлларни таъқиб қилиш “маданияти” ҳозир одатий ҳолга айланган. Болливуднинг ватани Ҳиндистон, том маънода аёллар учун дунёдаги энг ёмон мамлакат ҳисобланади.

Бу фильмларни кўриб катта бўлган бир неча авлодлар онгида аёлларга қандай муносабатда бўлиш кераклиги ҳақида нотўғри фикрни шакллантирганига шубҳа йўқ.

Reuters томонидан 2018 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра: «Дунё экспертларининг сешанба куни эълон қилинган сўровига кўра, Ҳиндистон жинсий зўравонлик ва мажбурий меҳнат хавфи юқори бўлганлиги сабабли аёллар учун дунёдаги энг хавфли мамлакатдир», дейилган.

Ҳукумат Reuters сўровини шубҳа остига қўйишга шошилди, аммо 2016 йилдаги расмий жиноят статистикасига назар ташласак, ҳар 13 дақиқада бир аёл зўрланган; ҳар 69 дақиқада сеп учун келин ўлдирилган; ва ҳар ойда 19 нафар аёлга кислота билан ҳужум қилинган.

Бунга минглаб расман хабар берилмаган жинсий зўравонлик, таъқиб қилиш ва оилавий зўравонлик ҳолатларини қўшинг.

Ёшлар бу фильмларни томоша қилиб, қизга тегажоғлик қилаётган, уни таъқиб қилган «қаҳрамон»лар ҳеч қандай қонуний жазога дуч келмаётганини, аксинча, севиб қолган қизи билан уйига қайтаётганини кўради. Бу уларни фақат рағбатлантиради ва уларнинг ҳаракатлари учун ҳеч қандай оқибатларга дуч келмасликларига ишонтиради.

Голливуд

Фильмларнинг мияга салбий таъсири бутун жамиятга таъсир қилади. Голливуд кўплаб аёлларнинг муносабатлардаги умидларини нотўғри кўрсатиши билан машҳур. Оммабоп фильмлардаги «романтика»: аёл хонанинг нариги томонидан кириб келган “шаҳзода”нинг нигоҳига дуч келади ва бирданига иккаласи бир-бирини севиб қолади. Бу одам, шубҳасиз, қандайдир яширин миллиардер бўлади, баланд бўйли, келишган, сезгир, мукаммаллик тимсоли. Улар тезда турмуш қуришади (ниҳоятда дабдабали тўй қилишади), бирга қаришади ва охир-оқибат бир-бирининг қўлида ўлишади.

Бу одам жиноятчи ва ваҳший бўлиши мумкинми деган савол бутунлай эътиборсиз қолдирилади.

Нью-Йорк ва Лос-Анджелес АҚШнинг энг кўп аҳолиси бўлган икки штатлари бўлиб, кўп фильмларда кўпинча орзулар саҳнаси сифатида тақдим этилади. Томошабинларга фильм давомида билвосита, агар сиз севги, бахт ва орзуингиздаги ишни топмоқчи бўлсангиз, ҳаммаси шу ерда, сизни кутмоқда, деб айтилади. Нодон хорижликлар кўпинча бу улкан ёлғонга ишонишади ва бутун умри давомида «эркин одамлар мамлакатига» киришга ҳаракат қилишади.

Йиллар давомида Голливуд ўзининг қаттиқ ЛГБТ кун тартибини машҳур фильмлар ва телекўрсатувларга киритишда ҳам муваффақият қозонди Netflixдаги контентнинг 80% дан ортиғи ЛГБТ тарғиботига йўналтирилган ва бу тармоқ айрим давлатлардан ташқари деярли барча мамлакатларда мавжуд.

ЛГБТ, фаҳш, жиноятчилик ва гиёҳвандлик каби нарсаларни нормаллаштириш орқали томошабинлар онгсиз равишда жисмоний ва маънавий тубанликка қараб кета бошлайди. Шу даражадаки, ўзимизнинг мусулмон ака-ука, опа-сингилларимиз ҳам шу гуноҳларга қўл ураётганини кўрамиз.

Кўпчилигимиз ҳар куни кўрадиган «ўйин-кулги» ҳақиқатларидан бефарқмиз, бизнинг дунёқарашимиз доимий ижтимоий муҳандислик ва онгни ювиш туфайли бузилаётганини тушунмайди.

Мусулмонлар уйғониб, қалбимизни йўқ қилиш мақсадида яратилган оммавий ахборот воситаларини ўйламай истеъмол қилишни бас қилишлари керак. Ушбу фильмларнинг режиссёрлари нима қилаётганларини аниқ билишади. Улар ушбу саноатга сарф этаётган миллиардлаб долларлар бизнинг ўйин-кулгимиз учун қўйилаётгани йўқлигини англаш вақти етди.

Ушбу фильмларда доимий равишда ахлоқсизлик ва таназзул тарғиботи тарғиб қилинар экан, сўнгги йилларда жиноятчилик ва ўлим даражаси ҳам ҳайратланарли даражада ошгани бежиз эмас.

Мусулмонлар, биз ҳақиқатан ҳам нима томоша қилаётганимиз ва фарзандларимизга нимани томоша қилишига рухсат беришимиз ҳақида яна бир марта ўйлаб кўришимиз керак. Бу борада бепарволикнинг оқибатлари кичик ёки аҳамиятсиз бўлмайди.

Ёқуб Умар тайёрлади

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият