date
views 211

Фуқарога компенсация пуллари ундириб берилди

Фуқарога компенсация пуллари ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Суднинг 2022 йил 05 декабрдаги қарорига асосан Р.Собированинг фойдасига қарздор Пахтакор туман ҳокимлигидан бузилишга тушган биносининг қурилишига кетган сарф-харажатлар учун 56.9 млн. сўм компенсация ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси Алохида муҳим ижро ҳужжатларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритилган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра қарздорларга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун муддат берилган.

Ижро ҳаракатлари давомида Фуқаро Р.Собировага ҳокимликдан 56.9 млн сўм компенсация пуллари тўлиқ ундириб берилди, ижро ҳужжати амалдаги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарога компенсация пуллари ундириб берилди