date

Лионел Месси 2026-йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларини санаб ўтди

Лионел Месси 2026-йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларини санаб ўтди

Интер Маями юлдузи Лионел Месси 2026-йилги жаҳон чемпионати арафасида кутилмаган баёнот билан чиқди. У амалдаги чемпион Аргентина терма жамоасидан кўра, бошқа бир қатор терма жамоалар совринни қўлга киритиш учун яхшироқ имкониятга эга эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Аргентина терма жамоаси сардори журналист Полло Альваресга берган интервюсида рақиблар ҳозирги кунда яхшироқ формада эканлигини тан олди. Месси ўз рўйхатига Криштиано Роналдо етакчилигидаги Португалияни киритгани кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. У португалияликларни жуда рақобатбардош ва таркиб жиҳатидан мувозанатли жамоа деб атади.

Шунингдек, аргентиналик футболчи Франция терма жамоасини ҳам алоҳида эътироф этди. Кйлиан Мбаппе бошчилигидаги французлар юқори савиядаги ўйинчиларга бой эканлигини ва ҳар қандай турнирда бош соврин учун кураша олишини қайд этди.

Месси рўйхатидан анъанавий грандлар — Бразилия ва Испания ҳам жой олди. Унинг фикрича, бу жамоалар сўнгги вақтларда барқарор ўйин кўрсатмаётган бўлса-да, уларнинг салоҳияти ҳар доим хавфли ҳисобланади ва улар жаҳон чемпионатида ҳар қандай натижага эришишга қодир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лионел Месси 2026-йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларини санаб ўтди