Луис Энриқуе PSJнинг Баварияга қарши ўйинидаги сирли тактикасини ошкор қилмади

1 дақиқа ўқиш251
Луис Энриқуе PSJнинг Баварияга қарши ўйинидаги сирли тактикасини ошкор қилмади

PSJ бош мураббийи Луис Энриқуе Чемпионлар лигаси ярим финалида Баварияга қарши кечган жавоб учрашувида дарвозабон Матвей Сафонов қўллаган ғайритабиий тактика ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортди. Парижликлар умумий 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса-да, дарвозабоннинг тўпни атайлаб майдон ташқарисига тепиши кўпчиликда савол уйғотди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Таҳлилларга кўра, бу шунчаки хато эмас, балки Винсент Компани шогирдларининг ҳужумга ўтишини тўхтатиш учун ишлаб чиқилган махсус режа бўлган. Сафонов тўпни ён чизиқдан ташқарига чиқариб юбориш орқали Бавария футболчиларига тезкор қарши ҳужум уюштириш имконини бермади ва PSJ ҳимоячиларига ўз жойларини эгаллаб олиш учун вақт тақдим этди.

Ушбу тактика айниқса Майкл Олисени зарарсизлантиришда қўл келди. Биринчи ўйинда гол урган франциялик вингер жавоб баҳсида деярли кўринмай қолди ва PSJ ҳимояси унга эркин ҳаракатланиш учун бўш ҳудуд қолдирмади. Луис Энриқуе эса бу деталлар журналистлар учун қизиқ бўлиши мумкинлигини, бироқ у рақибларига ўз сирларини очиб бермаслигини таъкидлади.

Эндиликда PSJ Будапештда бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалида Арсенал жамоасига қарши майдонга тушади. Парижликлар ушбу баҳсда ғалаба қозониб, замонавий футбол тарихида совринни кетма-кет икки марта ҳимоя қилган иккинчи жамоага айланишни мақсад қилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?