00:30 / 21.07.2023
201

Корхона автомашиналари нега хатланди?

Корхона автомашиналари нега хатланди?

Одатда, бизда бирор бир каттароқ буюм ёки маҳсулот олишга эҳтиёж бўлсада, ҳамёнимизда унга етарли миқдордаги маблағнинг йўқлиги шаштимизни бироз пасайтиради, бундай ҳолларда эса биз банклардан турли хилдаги кредитлардан бирини олиб, муаммомизни ҳал этишга ҳаракат қиламиз.

Бир қанча югур-югурлар билан зарур ҳужжатларни жамлаб, шартнома асосида банкдан керакли маблағни оламиз. Қарабсизки, иш ҳал. Лекин, кредитни қайтаришга келганда эса...

Хусусан, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 23.02.2023 йилдаги қарздор "MODERNA CEMENT INDUSTRIES" МЧЖдан ундирувчи “Ипотекабанк” АТБ фойдасига 651.213 АҚШ доллари яъни, 12.04.2023 йилдаги Марказий банк курси бўйича 7 млрд. 436 млн. сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 01.06.2023 йилда келиб тушган ва қарздорга суд қарори ижросини таъминлаш учун ихтиёрий муддат берилган.

Қарздор томонидан ихтиёрий муддат ичида мавжуд қарздорлик бартараф этилмагани боис, бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 17.07.2023 йилда қарздорнинг жамият балансидаги "KAMA KMC3041E3" русумли юк автомашинаси, "Lacetti 2", “KIA SEDONA” ҳамда "TOYOTA LAND CRUISER" русумли автотранспорт воситалари ҳамда юридик манзили бўлган Ўзбекистон тумани, Бекобод МФЙ, Боғи равон кўчасидаги уйларнинг бирида жойлашган кўчмас мулк бино иншоотлари қарздорлик юзасидан рўйхатга олиб хатланди.

Ҳозирда хатланган мулкларни баҳолаш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Хатланган мулкни аукцион савдога чиқарилгунга қадар қарздор қарзини тўлашига умид қиламиз.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Корхона автомашиналари нега хатланди?
ePN