date

Хамес Родригес Миннесота Юнайтедни тарк этиши ва фаолиятини якунлаши мумкин

Xames Rodriges Minnesota Yunaytedni tark etishi va faoliyatini yakunlashi mumkin

Колумбиялик юлдуз футболчи Хамес Родригеснинг Миннесота Юнайтед клубидаги қисқа ва омадсиз фаолияти якунига етмоқда. Apple TV ва Тҳе Атҳлетик хабарларига кўра, ярим ҳимоячи келаси ҳафта терма жамоа ихтиёрига қўшилади ва Жаҳон чемпионатидан сўнг клубга қайтиши кутилмаяпти. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

34 ёшли футболчи жорий мавсумда клуб сафида атиги тўрт марта майдонга тушди. Миннесота Юнайтед раҳбарияти шартномани узайтириш ҳуқуқига эга бўлса-да, томонлар ҳамкорликни тўхтатишга яқин турибди. Хамес чоршанба куни Колорадо Рапидсга қарши ўйиндан сўнг жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Колумбиядан келаётган хабарларга кўра, Хамес Родригес Жаҳон чемпионатидан сўнг профессионал футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда. Унинг учун бу турнир сўнгги йирик мусобақа бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Хамес ўз вақтида Реал Мадрид сафида порлаган бўлса-да, сўнгги йилларда клуб даражасида барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. У Эвертон, Ал-Райян ва Леон каби жамоаларда ҳам тўп сурган, бироқ ҳеч қаерда узоқ қола олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хамес Родригес Миннесота Юнайтедни тарк этиши ва фаолиятини якунлаши мумкин