
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг ижро варақасига асосан Ш.Ибрагимовга тегишли ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги сабабли қарздор Қўшкўпир туман ҳокимлигидан 200,4 млн. сўм компенсация ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ҳужжатларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритилган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига кўра қарздорга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун муддат берилган.
Ижро ҳаракатлари давомида фуқаро Ш.Ибрагимовга ҳокимликдан 200,4 млн. сўм компенсация пуллари тўлиқ ундириб берилди ҳамда ижро ҳужжати амалдаги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар