787
Тадбиркор: “10 минг долларга олган қуёш панелимизни 30 млн сўмга сертификат қиласан дейишди”
Мурожаатчи тадбиркор / Фото: Савдо-саноат палатаси / YouTube
Бугун, 13 июл куни қурилиш соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман, Солиқ қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Мулоқотда иштирок этган тадбиркорлардан бири эҳтиёт қисмларини сертификатлашдаги муаммолар ҳақида гапирди.
“Биз тадбиркорлар четдан эҳтиёт қисмлар, генераторлар ва қуёш панелларини сотиб оламиз. Мана, 10 минг долларга олган қуёш панелимизни 30 млн сўмга сертификат қиласан, дейди. Бу сертификация ҳам монополия бўлиб кетган. Нархига ҳам ҳеч ким қарамайди. Тушунмайди ҳам. Бизнинг Хитойдан сертификатимиз бор, [уни] таржима қилиб беради. Ҳаммада шунақа муаммо бор, бўлмаса божхонадан ўтказмайди. Биз сертификат қилмасак, ҚҚСни қайтариб ололмаймиз”, – деди у.
Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов масала рақобат нуқтайи назаридан кўриб чиқилишини маълум қилди.
“Бу муаммони ёзиб олдим. Сертификат органлари билан ўша соҳада нечта [субъект бор], бозорни ўрганиб таҳлил қилайлик ва улар нимани ўрганяпти? Бу бўйича ишлаб, ечимини топишга ҳаракат қиламиз. Нархларни ҳам кўриб чиқамиз”, – деди у.
Бизнес омбудсман Дилмурод Қосимов буни тизимли муаммо деб атади.
“Булар асосий масала [сифатида] қимматлигини кўтаряпти. 10 минг долларга олинган эҳтиёт қисмларига 30 млн сўм тўлаяпман, деяпти. Нархларни кўриб чиқишни сўраяпти. Ўйлайманки, бу ҳам тизимли муаммо. Буни бирга ўтириб кўриб чиқишимиз керак. Ҳақиқатан ҳам 10 мингга олган бўлса, 30 млн сўм тўлаш қандай қилиб актуал? Балки шундай талаб бордир. Бир шуни ўрганиб чиқинглар”, – деди Қосимов.
Эслатиб ўтамиз, бир неча ойдан бери Ўзбекистонда лифт импорти тўхтаб қолгани ҳам сертификатлаш масаласи билан боғлиқ. “Саноат хавфсизлиги” давлат муассасаси аккредитациясининг амал қилиши тўхтатилган. Ҳозирда мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолият юритаётган ва аккредитация қилинган сертификатлаш органи мавжуд эмаслиги туфайли импортчиларнинг мувофиқлик сертификатлари ҳам тўхтаб қолган.
Йил бошида эса четдан олиб кириладиган маиший техника маҳсулотлари учун янги талаб кучга кирганди. 2024 йил феврал ойидан бошлаб Ўзбекистонга олиб кириладиган совиткич, музлаткич ва кондиционерлар энергосамарадорлик бўйича синовдан ўтказила бошланди. Бу синов баённомасини олмасдан туриб, уларга мувофиқлик сертификати берилмайди ва товарни Ўзбекистонда сотиш мумкин бўлмайди. Бу тестлар кўп вақт ва харажат талаб қилгани тадбиркорлар эътирозига сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”